Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилоятида яна бир туман ҳокими алмашди
16:10 / 2019-09-20

Халқ депутатлари Шўрчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.


Халқ депутатлари Шўрчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Туман кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.

Алимов Ботир Тўраевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Худойберганов Бахтиёр Ҳайитович Шўрчи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Худойберганов Бахтиёр Ҳайитович 1976 йил 19 мартда Қизириқ туманида туғилган. У Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари молия бўлими мудири, 2017 йилдан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Сессияда вилоят ҳокими Т.Боболов сўзга чиқди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.