English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилоятида иккинчи чоракда солиқлардан бюджетга 577,3 миллиард сўм маблағ тушди
19:03 / 2019-07-03

Мамлакатимизда солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар адолатли солиқ сиёсатини юритиш ва аниқланаётган қўшимча имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳудудларни ҳар тарафлама ривожлантиришда ўз самараларини бераётир.


Мамлакатимизда солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар адолатли солиқ сиёсатини юритиш ва аниқланаётган қўшимча имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳудудларни ҳар тарафлама ривожлантиришда ўз самараларини бераётир.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Шунга мувофиқ жорий йилнинг иккинчи чорагида Сурхондарё вилоятида бюджетга 483,7 миллиард сўм маблағ тушириш прогнози белгиланган эди. Солиқ тўловчилар томонидан шу даврда 577,3 миллиард сўм солиқ ва бошқа тўловлар тўлаб берилиб, бюджетга 93,6 миллиард сўм қўшимча маблағ туширилди.

Вилоят давлат солиқ бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, солиқ тушумида юқори кўрсаткичларга эришиш учун соҳа мутахассислари белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказишни тўғри йўлга қўйди. Хусусан, солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари камерал назоратдан ўтказилиб, 16 минг 174 ҳолатда ҳисоботга нисбатан 30,6 миллиард сўм, корхоналарда норасмий равишда ишловчи 3 минг 931 ишчининг буйруқ асосида ишга қабул қилиниши таъминланиб, бюджетга 2,7 миллиард сўм қўшимча солиқ ҳисобланди.

– Шунингдек, жойларда 16 минг 728 обьектни кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш тадбирлари натижасида 2 минг 665 та давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаро аниқланди, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи И.Раҳматов. – Уларнинг давлат рўйхатидан ўтиб фаолият юритишларига амалий ёрдам берилиб, 2,3 миллиард сўм қўшимча солиқ ҳисобланишига эришилди. Хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган хронометраж кўздан кечириш тадбирларида бир кунлик тушумнинг ўтган ҳафтанинг шу кунги тушумига нисбатан ўртача икки ярим баравар, яъни 1,3 миллиард сўмга ошиши таъминланди. Жойларда солиққа тортиладиган базани кенгайтириб, бюджетга қўшимча даромадлар захираларини аниқлаш тизими кенг йўлга қўйилгани юртимиз ободлиги ва халқимиз тўкинлигини таъминлашга хизмат қилаётир.

Вилоятда давлат солиқ органлари томонидан бюджетга қўшимча маблағ тушириш ва бошқа йўналишлардаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.