Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияни Араб давлатлари лигасига қайтариш масаласи муҳокама этилмоқда
11:36 / 2023-05-01

Сурия, Миср, Ироқ, Саудия Арабистони ва Иордания ташқи ишлар вазирлари душанба куни Аммонда учрашув ўтказади. Учрашувда Сурияни Араб давлатлари лигасига қайтариш масаласи муҳокама этилади, деб хабар тарқатди Иордания ташқи ишлар вазирлиги.

“Мазкур учрашув 14 апрель куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Форс кўрфази мамлакатлари ҳамда Иордания, Ироқ ва Миср иштирокидаги маслаҳат учрашувининг давоми бўлади”, – дея таъкидланади хабарда.

Саудия Арабистони апрель ойида Жидда шаҳрида Форс курфази мамлакатлари ҳамда Миср, Иордания ва Ироқ ташқи ишлар вазирлари иштирокида маслаҳатлашув учрашувини ўтказган эди. Унда Сурия расмий ҳукумати билан муносабатларни тиклаш ҳамда уни Араб давлатлари лигасига қайтариш масаласи муҳокама қилинган. Сурия мазкур ташкилот аъзолигидан 2011 йилда чиқариб юборилган.

Учрашув иштирокчилари Сурия инқирозини бартараф қилишда Араб давлатлари ролини оширишга келишиб олган.

Айрим таҳлилчилари Суриянинг Араб давлатлари лигасига қайтиши 19 майда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Араб давлатлари саммитига қадар ёки саммитнинг ўзида юз бериши мумкин, дейишмоқда.