Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суриядаги оммавий қабрларда камида 100 минг жасад борлиги айтилмоқда
16:53 / 2024-12-18

АҚШда жойлашган Сурияни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Муаз Мустафо Дамашқ ташқарисидаги оммавий қабрларда камида 100 минг кишининг жасади борлигини айтди.

У “Reuters” ахборот  агентлигига берган интервьюсида Сурия пойтахтидан 40 км шимолда жойлашган ал-Қутайфадаги жой йиллар давомида аниқланган беш оммавий қабристондан бири эканлигини маълум қилди.

Муаз Мустафонинг таъкидлашича, оммавий қабрларга сурияликлар билан бирга, АҚШ ва Британия фуқаролари, шунингдек, бошқа хорижликларнинг ҳам жасадлари кўмилган бўлиши мумкин.

Башар Асад ва ундан олдин президент бўлган унинг отаси Ҳофизни маҳаллий аҳоли, ҳуқуқий идоралар ва бошқа ҳукуматлар кенг тарқалган судсиз қотилликларда, жумладан, мамлакатнинг машҳур қамоқхоналар тизимида юз берган оммавий қатлларда айблаб келади.

Мусулмон Зиё, ЎзА