French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда янги сулҳ имзоланди
12:19 / 2026-01-19

Ҳукумат ва Сурия демократик кучлари (SDF) ўртасида эришилган янги келишувга кўра, мамлакат шимоли-шарқидаги уч вилоят - Ҳасака, Дайр-Аз-Зор ва Раққа давлат муассасалари назоратига ўтказилади. Шу муносабат билан Президент Аҳмад Аш-Шараъ Раққадаги тўқнашувда иштирок этган қуролли қабилаларни хотиржамликни сақлаш ва келишув қоидаларига риоя қилишга чақирди.

Етакчининг SDF қўмондони Мазлум Абди билан учрашуви ёмон об-ҳаво шароити туфайли 19 январга кўчирилган. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Аш-Шараънинг эртага Германияга режалаштирилган сафари ҳам жорий вазият туфайли қолдирилган.

Келишув ҳужжатининг асосий бандлари турли жабҳада, алоқа нуқталарида зудлик билан ва кенг қамровли сулҳ амал қилиши,  барча нефть конлари ҳукумат ихтиёрига ўтиши, зарур хавфсизлик рухсатномасидан сўнг SDF жангчиларининг ҳаммаси Мудофаа вазирлиги тизимига қўшилиши, Ал-Ҳасака губернаторини тайинлаш тўғрисида Президент фармони чиқарилиши назарда тутилган.

Шунингдек, Туркия билан чегарадаги Айн Ал-Араб (Кобани) шаҳридан оғир қуроллар олиб чиқилади ва Ички ишлар вазирлигига бўйсунадиган маҳаллий хавфсизлик кучлари тузилади. Бундан ташқари ҳужжатга ҳукумат лавозимларига SDF номзодлари рўйхатини тасдиқлаш, ташкилотнинг Курд ишчи партияси жангчиларини Суриядан олиб чиқиш ҳамда Сурия давлатининг ИШИДга қарши курашиш мажбурияти ҳам киритилган.

С.Раҳимов, ЎзА