French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда вабо касаллиги билан боғлиқ тасдиқланган ҳолат 750 дан ошди
13:25 / 2022-10-12

"Лаборатория экспресс-тест билан тасдиқланган вабо касаллиги 757 кишида қайд этилди. Ўлим билан боғлиқ ҳолатлар сони 41 кишини ташкил этди. Уларнинг 34 таси Алеппо вилоятидан", - дейилади Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, вабо тарқалаётган йирик ҳудудлар  Алеппо, Дейр-эз-Зор ва Эль-Хасаке, шунингдек, Ракка ва  Латакия вилоятлари бўлиб қолмоқда. Пойтахт Дамашқда ҳам саккизта ҳолат қайд этилган, беморлардан бири ҳаётдан кўз юмган.

Вазирликнинг таъкидлашича, вафот этган беморларнинг кўпчилиги шифокорларга кеч мурожаат қилган ёки сурункали касаллиги бўлган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Алеппо вилоятида текширувлар жараёнида вабо таёқчалари оқова сувларда ва муз ишлаб чиқарадиган завод маҳсулотларида аниқланган. Шундан кейин ушбу завод зудлик билан ёпилган. Хабарда айтилишича, вабо тарқалишига Ефрат дарёсидан олинаётган сув сабаб бўлиши мумкин.