Сурияда президент сайлови бошланди. Мамлакат бўйлаб 12 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилди.
Овоз бериш жараёнини турли давлатлардан таклиф этилган журналистлар ва экспертлар кузатиб боради.
Президентлик лавозими учун амалдаги президентдан ташқари, яна ички мухолифат вакили Маҳмуд Аҳмад Мерий ва собиқ депутат Абдуллоҳ Салим Абдуллоҳ ҳам кураш олиб бормоқда.
Суриянниг ташқи мухолифат вакиллари президент сайловида қатнашмаслигини эълон қилган эди. Улар Сурия Араб республикасида бўлиб ўтаётган ушбу сайловни ноқонуний деб баҳолашган. Суриядаги сайловни Анқара ҳам ноқонуний ҳисобламоқда ва ғолибни тан олмаслигини маълум қилди. Германия эса ўз мамлакатида овоз беришни бутунлай тақиқлаб қўйди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик соҳаси бўйича расмий вакили Питер Стано РИА новостига интервью бера туриб, ЕИ Сурияда бўлиб ўтадиган «эркин адолатли сайловни қўллаб-қувватлаган бўларди, бироқ сайлов улар кутганидек бўлишига қаттиқ шубҳа билдираётганини маълум қилди.
Дунё сиёсатчиларининг Сурияда овоз бериш жараёнида қўпорувчиликлар ҳам амалга оширилиши мумкин, деган фикрлари ўз тасдиғини топмоқда, чамаси. Маҳаллий манбааларда келтирилишича, Суриянинг Дераа шаҳрида сайлов куни портлаш содир этилган.
Суриянинг Дераа шаҳрида юз берган портлаш сайлов участкасига яқин жойда бўлган, дейилади хабарда.
Суриянинг амалдаги президенти, БААС партияси етакчиси Хафиз Асад 2014 йилда бўлиб ўтган президент сайловида ҳам иштирок этган эди. Ўшанда у 88 фоиздан ортиқ овозга эга бўлганди. Умуман, Башар Асад 2000 йилдан буён ҳокимият тепасида турибди.