Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда портлаш оқибатида Россия генерали ҳалок бўлди
08:02 / 2020-08-19

Мудофаа вазирлиги масъуллари марҳумнинг оиласига зарур бўладиган барча ёрдам кўрсатилишига ваъда берди.


Сурияда автомобил карвони портлатилиши оқибатида россиялик генерал-майор қурбон бўлди. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Ҳодиса пайтида яна икки нафар рус ҳарбий хизматчиси яраланган.

Дайр аз-Зор яқинидаги аҳоли турар жойида инсонпарварлик тадбирини ўтказиб қайтаётган машиналар қатори йўл ёқасидан туриб портлатилган.

“РИА Новости” хабарига қараганда, ясама портловчи ускуна ишга туширилган.

Бахтсиз ҳодисадан сўнг генерал-майорга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган бўлса-да, минг афсуски, ярадорнинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Зобит ўлимидан сўнг давлат мукофотига тавсия этилди.

Мудофаа вазирлиги масъуллари марҳумнинг оиласига зарур бўладиган барча ёрдам кўрсатилишига ваъда берди.

Маълумки, Сурияда 2011 йилда бошланган жанговар ҳаракатлар тинимсиз давом этиб келяпти.