Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда мина портлаб, 18 киши ҳалок бўлди
20:39 / 2021-03-07

Суриянинг шарқий қисмидаги Хама провинциясида террорчилар томонидан ўрнатилган икки мина портлаб кетиши оқибатида камида 18 киши қурбон берилди, яна уч одам жароҳатланди.

Бу ҳақда Суриянинг “SANA” давлат агентлиги хабар берган.

Қайд этилишича, ушбу кўнгилсиз воқеа ас-Саломия шаҳри яқинидаги Вади ал-Азиб туманида содир бўлган.

Суриядаги қуролли низо 2011 йилдан бошланган. 2017 йил сўнгида Сурия ва Ироқда "Ислом давлати" террорчилар гуруҳи устидан ғалаба қозонилгани эълон қилинди. Минтақадаги айрим туманларни жангарилардан тозалаш жараёни ҳали давом этяпти. Ҳозирги пайтда вазиятни сиёсий жиҳатдан барқарорлаштириш, Сурияни қайта тиклаш, қочоқларни ўз юртларига қайтариш асосий вазифа сифатида белгиланган.