Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда “Ислом давлати” ташкилоти етакчиси ҳалок бўлди
13:12 / 2022-02-04

Америка махсус кучлари Суриянинг Идлиб шаҳрида “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига қарши операция ўтказди.

ВВС хабарига кўра, АҚШ президенти Жо Байден мазкур тадбир давомида ташкилот етакчиси Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Курайший ўлдирилганини маълум қилган.

– Кеча махсус кўрсатма билан ҳарбийлар Сурия шимоли-ғарбида муваффақиятли аксилтеррор операциясини амалга оширди: ИШИД етакчиси Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший йўқ қилинди”, – деди Байден.

Эслатиб ўтиш керак, 2019 йил Абубакр ал-Бағдодий америкаликлар томонидан ўлдирилгач, ал-Курайший “Ислом давлати” халифаси деб эълон қилинган эди.
Франc-пресс агентлиги ал-Қурайший жанг пайтида ўзини портлатиб юборганини ёзган. Айтишларича, унинг оиласи ҳам ҳалок бўлган.