Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда ички тўқнашув: камида 30 киши ҳалок бўлди
08:24 / 2025-07-15

Сурия жанубидаги Сувайда вилоятида сунний Бидуин қабиласи ва друз диний озчилиги жангчилари ўртасида юз берган тўқнашув туфайли камида 30 киши ҳалок бўлди, юзлаб одам жароҳатланди. Бу ҳақда BBC ёзган.

Мазкур зиддият Башар Асад режими 2024 йил декабрида қулагандан сўнг мамлакатда вужудга келган сиёсий беқарорлик асносида кучайди. Ҳозир янги ҳукумат мамлакатда тартиб ўрнатишга уринмоқда. Ички ишлар вазирлиги низони бартараф қилиш учун хавфсизлик кучлари вазиятга бевосита аралашишини маълум қилди. Расмий маълумотга кўра, воқеада 100 киши жабрланган.

Губернатор Мустафо Ал-Бакир аҳолига муросага келиш, ислоҳот чақириғига қулоқ тутишни тавсия қилди. Минтақа диний етакчилари ҳам тинчликни сақлашга даъват этмоқда.

Апрель-май ойларида ҳам янги хавфсизлик кучлари ҳамда друз жангчилари ўртасидаги қуролли тўқнашувда ўнлаб одам ҳаётдан кўз юмган эди.

Ислом динидаги шиа мазҳабининг бир тармоғи - Друз йўналиши вакиллари Ливан, Иордания ва Исроилда ҳам мавжуд. Асад даврида друзлар давлатга содиқ эди, чунки ҳукумат ишончи остида бўлган.

Ҳозир Ғарб давлатлари Сурияга нисбатан ёндашувини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. АҚШ яқинда ҲТШни хориждаги террор ташкилотлари рўйхатидан чиқарди. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми эса Сурияда фуқаролик уруши бошлангандан бери бу мамлакатга ташриф буюрган биринчи британиялик расмий бўлди.

Мусулмон Зиё, ЎзА