Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда бомба портлаши оқибатида 14 нафар ҳарбий ҳаётдан кўз юмди
17:06 / 2021-10-20

“Чоршанба куни эрталаб қатнов тиғиз пайтда йўл ёқасида бомба портлаши натижасида ҳарбийларни олиб кетаётган автобус портлаган. Автобус ичида 14 нафар ҳарбий бўлгани айтилмоқда”, - деб хабар тарқатди маҳаллий телевидение. Бу ҳодиса Дамашқда сўнгги йиллардаги содир бўлган энг қонли портлаш бўлди.

Сурия давлат телеканали Дамашқда портлаган автобус тасвирини кўрсатди, бу воқеа юз берган вақтда одамлар одатдагидек ўз ишлари билан банд бўлишган, яъни ишга, ўқишга кетишаётган эди. Давлат ҳарбийлари портлаш содир бўлган худудда яна бир бомбани топиб зарарсизлантиришган. Аммо ҳалигача портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаяпти.

Сурияда 2011 йилдан буён ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаяпти. Ҳозиргача қуролли тўқнашувлар туфайли 350 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган, 5 миллиондан зиёд киши мамлакатни тарк этган.