Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурия ва Исроил АҚШ кўмагида хавфсизлик шартномасини имзолайди
10:37 / 2025-08-23

Саудиянинг “The Independent Arabia” нашри Дамашқдаги юқори мартабали манбаларга таяниб, Сурия ва Исроил 25 сентябрь куни АҚШ иштирокида хавфсизлик шартномаси имзолашни режалаштираётгани ҳақида ёзди. Маросимда Президент Дональд Трамп қатнашиши кутиляпти.

Нашр ёзишича, тадбирдан бир кун олдин Сурия етакчиси Аш-Шараъ Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди.  

- Шартнома имзоланиши тўлақонли тинчлик ўрнатилишини англатмайди, албатта, - дейилган хабарда. - Бу икки давлат ўртасидаги кескинликни камайтиришга қаратилган, фақат чекланган хавфсизлик чорасини кўзда тутадиган ҳужжат, холос.

Исроил бу баёнотга ҳали расман изоҳ бермаган. Агар маълумот тасдиқланса, бу 1948 йилдан буён расман уруш ҳолатида қолаётган Исроил ва Сурия муносабатида мисли кўрилмаган қадам бўлади.

С.Раҳимов, ЎзА