Сурия конституциявий ислоҳоти лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича гуруҳ фаолияти иш бошлади
Сурия конституциявий ислоҳоти лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича кичик гуруҳ бугун, 18 октябрдан бошлаб Женевада тегишли фаолиятга киришади, дейилади ТАСС хабарида.
Сурия бўйича махсус ваколатли вакил Гейр Педерсен бу ҳақда Женевадаги брифингда маълумот бериб: “Икки ҳамраис келишувига кўра биз нафақат конституциявий ислоҳотга тайёргарликка киришамиз, балки бир вақтнинг ўзида конституциявий ислоҳотлар лойиҳаси ишланмаси бўйича ҳам фаолиятни бошлаймиз. Бу ҳафтада ишлар жадаллашади”, деб таъкидлади.