Сурия бўйича музокаралар янги форматда ташкил этилиши мумкин
БМТ бош котибининг Сурия Араб Республикаси бўйича махсус вакили Гейр Педерсен Сурияда тинчликка эришиш учун вақти келиб янги халқаро музокаралар формати зарур бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
У яқинда Сурия ташқи ишлар вазири билан учрашганини, ва бошқа бирқатор учрашувлар ҳамда виртуал музокаралар ўтказганини ҳам эслатди.
"Вақти келиб, халқаро мулоқотларнинг янги воситаларини ишга солиб кўриш, зарур дипломатия ва ҳамкорлик учун янги халқаро форматдан фойдаланиш талаб этилар", — қўшимча қилди Гейр Педерсен.
БМТ бош котибининг махсус вакили таъкидлашича, бу борада ижобий натижага эришиш осон бўлмайди.