Суперлиганинг 8-турига старт берилди
Бугун Ўзбекистон суперлигаси 8-тури бошланади. Мазкур турнирнинг илк кунида 2 та учрашув бўлиб ўтади.
«Локомотив» ўз майдонида «Металлург»ни қабул қилади, «Сўғдиёна» эса «Андижон»га қарши куч синашади. Пойтахтимизда ўтадиган «Локомотив» ва «Металлург» учрашуви соат 18:50 да бошланса, Жиззахдаги баҳс соат 18:55 да старт олади.
Шунингдек, ушбу турда «Пахтакор» – «Қўқон-1912», «Навбаҳор» –«Сурхон» (12 май), «Турон» – «Қизилқум» (13 май), «АГМК» – «Бунёдкор» (14 май, кўчирилган ўйин) каби жамоалар ўзаро рақобатлашади. «Насаф» ва «Машъал» учрашуви «Насаф» ОФК кубоги мусобақасида иштирок этиши сабабли қолдирилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА