Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлиганинг 3-турини «водий дербиси» бошлаб беради
14:26 / 2026-03-09

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур учрашувлари эртага, 10 март куни старт олади.

Ушбу турни соат 19:00 старт оладиган «Нефтчи» — «Андижон» клублари ўртасидаги баҳс бошлаб берса, шу куни «Машъал» — «Қизилқум» ва «Пахтакор» — «Навбаҳор» жамоалари ўзаро тўқнаш келади.  

Шунингдек, бу турда 11 март куни «Сурхон» — «Бунёдкор», «Локомотив» — «Қўқон-1912», «Бухоро» — «Хоразм», 12 март санасида  ОКМК — «Сўғдиёна» ва «Динамо» — «Насаф» клублари беллашувига ҳам гувоҳ бўламиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Суперлиганинг 2-тур якунларига кўра, «Нефтчи», «Локомотив», «Пахтакор»,  «Насаф» ва «Бухоро» клублари ҳисобидаги очколар 6 тага етган бўлиб, голлар нисбатига кўра 1-5 поғоналарни банд этган.  

«Навбаҳор», «Қизилқум», «Динамо», «Бунёдкор», «Андижон» ҳамда «Хоразм» жамоалари 3 очко билан кейинги ўринлардан жой олди.  

Ўтган икки тур доирасида мағлуб бўлган ОКМК, «Сўғдиёна», «Сурхон», «Машъал» ва «Қўқон-1912» ўтказиб юборилган голлар бўйича жадвалнинг қуйи ўринларида бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА