Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 27-турини якунлаб берган "Пахтакор" - "Бунёдкор" баҳсида 4:2 ҳисоби қайд этилди.
“Жар” стадионида ўтказилган ушбу учрашувда ғалабага эришган “Пахтакор” очколарини 55 тага етказиб олди ва Суперлиганинг учинчи ўрнида қолди.
Ушбу турда қайд этилган натижалардан сўнг "Нефтчи" 60 очко билан мусобақа пешқадамига айланган бўлса, "Насаф" 58 очко билан иккинчи ўринга тушди.

"Динамо" жамоаси 50 очко жамғариб, тўртинчи, "Бунёдкор" эса 46 очко билан кучли бешликдан ўрин олди. ОКМК клуби ҳисобидаги очколар 41 тага етиб, 6-поғонага жойлашди. Шунингдек, "Навбаҳор" – 38, "Сўғдиёна" – 34, "Қизилқум" – 32 очко билан 7-9 ўринларда қайд этилди. "Андижон" ва "Қўқон-1912" бир хил 29 та очкога эга бўлиб, 10-11-ўринларга тақсимланди.
Чемпионатимизда "Сурхон" – 28, "Машъал" – 26, "Бухоро" – 25, "Хоразм" – 24 ва "Шўртан" – 15 очко билан қуйи поғоналарда бормоқда.

Мамлакат биринчилигида “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Игор Сергеев 18 та гол урган ҳолда тўпурарлар ўртасида биринчи ўринда бормоқда. Уни “Сўғдиёна” жамоаси вакили Люпчо Дориев 15 та гол билан таъқиб этаётган бўлса, "Насаф" таркибида ўйнаётган Ҳусайн Норчаев 14 гол урган ҳолда кучли учликни якунлаган.
Суперлиганинг 28-тур учрашувлари 7-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади:
7 ноябрь: "Бухоро" — "Нефтчи", ОКМК — "Навбаҳор";
8 ноябрь: "Қўқон-1912" — "Пахтакор", "Бунёдкор" — "Динамо", "Насаф" — "Машъал";
9 ноябрь: "Қизилқум" — "Андижон", "Хоразм" — "Сўғдиёна";
10 ноябрь "Сурхон" — "Шўртан"
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА