Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми дастлабки тури ҳам ўз якунига етди. Эътиборли жиҳати, ушбу турда дуранг қайд этилмади.
Жумладан, миллий чемпионатимизнинг дастлабки туридан ўрин олган “Бухоро” — “Қўқон-1912” учрашуви 1:0 ҳисобида якунланган бўлса, “Андижон” — “Сўғдиёна” ўйини 4:0, “Пахтакор” — “Қизилқум” баҳси эса 2:0 ҳисобида якунланди. Шунингдек, 1-турда “Нефтчи” — “Машъал” 3:0, “Локомотив” — “Сурхон” 3:1, “Динамо” — “Навбаҳор” 1:2, ОКМК — “Бунёдкор” 0:1, “Насаф” — “Хоразм” 1:0 натижалари қайд этилди.

Шу тариқа, мазкур беллашувларда ғалаба қозонган саккизта клуб ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди ва лига жадвалида голлар нисбатига кўра тақсимланди.
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур учрашувлари 4–6 март кунлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги беллашувлар ўтказилади:

4 март
“Қўқон-1912” — “Пахтакор” (18:45)
“Қизилқум” — “Андижон” (19:15)
5 март
“Навбаҳор” — “Бухоро” (19:00)
“Машъал” — “Локомотив” (19:15)
“Сурхон” — “Нефтчи” (19:30)
6 март
“Бунёдкор” — “Динамо” (19:00)
“Сўғдиёна” — “Насаф” (19:15)
“Хоразм” — “ОКМК” (19:30)
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА