Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлигада фаворитлар сараланмоқда
09:49 / 2026-03-07

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур учрашувлари ҳам якунланди. Қизиқарлиси, ушбу турда ҳам бирорта учрашувда дуранг қайд этилмади.

Натижада «Нефтчи», «Локомотив», «Пахтакор», «Насаф» ва «Бухоро» клублари ҳисобидаги очколар 6 тага етди ва голлар нисбатига кўра 1-5 поғоналарни банд этган бўлса, «Навбаҳор», «Қизилқум», «Динамо», «Бунёдкор», «Андижон» ҳамда «Хоразм» жамоалари 3 очко билан кейинги ўринлардан жой олди. 

Ўтган икки турда мағлуб бўлган ОКМК, «Сўғдиёна», «Сурхон», «Машъал» ва «Қўқон-1912» ўтказиб юборилган голлар бўйича жадвалнинг қуйи қисмини эгалламоқда.

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, ушбу турдан сўнг "Нефтчи" клуби аъзоси хорватиялик Стипе Перица 3 та гол билан Суперлиганинг тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда. Унинг ортидан эса Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Фирдавс Абдураҳмонов ("Динамо"), Пиётр Пажишек ("Пахтакор") ва Қувончбек Абраев ("Локомотив") 2 тадан гол билан бормоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси. 3-тур учрашувлари тақвими

10 март
19:00 — «Нефтчи» — «Андижон»
19:45 — «Машъал» — «Қизилқум»
20:00 — «Пахтакор» — «Навбаҳор»

11 март
16:30 — «Сурхон» — «Бунёдкор»
19:30 — «Локомотив» — «Қўқон-1912»
19:45 — «Бухоро» — «Хоразм»

12 март
19:30 — ОКМК — «Сўғдиёна»
20:00 — «Динамо» — «Насаф»

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА