Суперлига учрашувини илк бор аёл ҳакам бошқаради
Жорий йилнинг 29–30 ноябрь кунлари футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги 30-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу турда 29 ноябрь куни “Қизилқум” – “Шўртан”, “Насаф” – “Динамо”, “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари рақобатлашса, “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”, “Хоразм” – “Нефтчи”, “Бунёдкор” – “Андижон”, “Бухоро” – “Сурхон” ва OKMK – “Машъал” клублари ўртасидаги ўйин 30 ноябрь санасида ташкил этилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Суперлиганинг 30-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Шўртан” учрашувини мамлакат тарихида илк бор аёл ҳакам — Насибабону Тошмуҳаммедова бошқариб боради. Унга қанотларда тажрибали ёрдамчилари Кристина Середа ва Зилола Раҳматова ёрдам беради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА