Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: "Сўғдиёна" ғалаба қозонди
11:22 / 2025-07-05

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 15-тур учрашувлари кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Жумладан, ушбу турда "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" ва   "Сурхон" – "Бухоро" жамоалари ўзаро рақобатлашди.

"Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" жамоалари баҳси 2:1 ҳисобида якунланди. Учрашувда "Сўғдиёна" таркибида голларни Люпчо Дориев киритган бўлса, меҳмонлар сафидаги ягона голга Муҳаммаданас Ҳасанов муаллифлик қилди.  

Шунингдек, "Сурхон" - "Бухоро" учрашуви 0:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Бугун, 5 июль куни миллий чемпионатимизнинг 15-турида “Машъал” -  ОКМК, “Андижон” - “Бунёдкор” жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Шу ўринда Ғузорда бўлиб ўтадиган “Машъал” ва ОКМК  жамоаларининг ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташлаймиз.

[gallery-24161]

“Машъал” ва ОКМК жамоалари миллий чемпионат доирасида ўзаро 22 марта тўқнаш келган. Унда “Машъал” 10 та ғалабага эришган бўлса, ОКМК 8 та ўйинда ғалаба қозонган. Қолган 4 учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати - 27/27

Жавоҳир Тошхўжаев, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА