Агар эртага «Пахтакор» рақибидан уч очко ола билса муддатидан анча аввал – тўрт тур олдин чемпионликни тантана қилади. Мабодо дуранг ёки мағлубият қайд этиладиган бўлса байрамни нишонлаш кейинги ўйинларга сурилади.
Эртага Суперлиганинг 18-туридан қолдирилган «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Айни пайтда «Пахтакор» 56 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг юқори поғонасини эгаллаб турибди. Унинг энг яқин таъқибчиси «Насаф»нинг ихтиёрида 46 очко бор. Учинчи ўриндаги АГМК эса 42 очкога эга. «Бунёдкор» жамоаси 33 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Агар эртага «Пахтакор» рақибидан уч очко ола билса муддатидан анча аввал – тўрт тур олдин чемпионликни тантана қилади. Мабодо дуранг ёки мағлубият қайд этиладиган бўлса байрамни нишонлаш кейинги ўйинларга сурилади.
Бош совринку деярли банд бўлиб улгурди, қолган иккита соврин учун кураш ҳали яна давом этади. Тўғри, айни пайтда «Насаф», АГМК ва «Қўқон-1912» жамоаларининг натижаларидан келиб чиқиб шу жамоалардан бири четда қолишини башорат қилиш мумкин. Лекин қолган ўйинларда «отга қамчи босадиган» бўлса «Бунёдкор» ва «Металлург» жамоаларида ҳам ҳали имконият буткул қўлдан чиққанича йўқ.
Нима бўлган тақдирда ҳам эртанги ўйин кўп масалага ойдинлик киритиши турган гап. Мазкур учрашувни тажрибали ҳакам Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради.
Coca Cola Суперлига. 18-турнинг қолдирилган ўйини
5 ноябрь, пайшанба
БУНЁДКОР – ПАХТАКОР
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров, Достон Мирзараимов
Назоратчи - Ғайрат Каримов
Комиссар - Аббос Аҳроров.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА