Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: «Навбаҳор», «Андижон» ва «Насаф» пешқадамга айланди
09:45 / 2024-05-14

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-тури ҳам ўз ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги икки учрашуви «Сурхон» — «Динамо» ва «Насаф» – «Бунёдкор» клублари ўртасида бўлиб ўтди.

Тошкентда ўтказилган «Сурхон» ва «Динамо» учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди. Ўйиннинг 49-дақиқасида мезбонлар футболчиси Улуғбек Ҳошимов ҳисобни очган бўлса, 90+11-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаев пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. Қаршида эса «Насаф» ҳамда «Бунёдкор» баҳсида ҳисоб очилмади.  

Шу тариқа, 7-тур учрашувлари якунланди ва миллий чемпионатимизнинг 8-тури олдидан «Навбаҳор», «Андижон» ва «Насаф» жамоалари бир хил – 12 очко тўплаган ҳолда жадвални бошқармоқда. Бироқ «Навбаҳор», «Насаф» битта ўйин кам ўтказган ҳолда мазкур натижани қайд этаётир. «Нефтчи» ва «Сўғдиёна» клублари 11 очко жамғариб, 4 ҳамда 5-ўриндан жой олган.  

Шунингдек, «Пахтакор» 10, «Қизилқум» 9, «ОКМК», «Локомотив» ва «Сурхон» ҳам бир хил – 8 очко жамғарган ҳолда кучли ўнликка жойлашди. Қуйи поғоналарда «Динамо» 5, «Олимпик» 4 очко билан, «Металлург» ҳамда «Бунёдкор» эса 3 очко билан бормоқда.  

Ҳозирда Суперлига баҳсларида Тома Табатадзе — 7 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалини бошқариб бораётган бўлса, Шоҳрух Абдураҳмонов ва Зоран Марушич 4 тадан гол билан уни таъқиб этиб турибди.  

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларининг 8-тури 18-21 май кунлари бўлиб ўтади.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА