Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: “Насаф” клубини “Нефтчи” каби “Пахтакор” ҳам таъқиб этмоқда
13:59 / 2025-09-15

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган сўнгги учрашув "Бунёдкор" ва "Хоразм" клублари ўртасида ўтказилди. Тошкентдаги “Олимпия” стадионида ташкил этилган мазкур баҳснинг 82-дақиқасида мезбонлар вакили Темурхўжа Абдухолиқов томонидан пенальтидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал этди.

Шу тариқа, миллий чемпионатимизнинг 21-тур учрашувлари ўз якунига етди. Ушбу тардан ўрин олган “Динамо” ва “Андижон” учрашуви 15-ноябрь кунига қолдирилди. Бунга сабаб эса “Андижон” клубининг ОЧЛ иккинчи мусобақасида иштирок этиши бўлди.

Бу турда қайд этилган натижалардан сўнг Суперлига жадвалида “Насаф” 46 очко билан пешқадам сифатида қолди. “Нефтчи” эса пойтахтдаги ўйинда мағлуб бўлгани боис 42 очко билан иккинчи ўринда қайд этилган бўлса, “Пахтакор” Фарғона клуби устидан зафар қучиб, 39 очко билан кучли учликни якунлаб берди. “Бунёдкор” 38 очко тўплаб тўртинчи ўринга чиқиб олди. Бироқ “Динамо” жамоаси гарчи 38 очко билан 5-ўринга тушиб қолган бўлса-да, мазкур жамоа захирасида битта ўйин қолган.  

Миллий чемпионатимизда ОКМК 37, “Навбаҳор” 33, “Қизилқум” 26, “Сурхон” ва “Сўғдиёна” жамоалари 24 очко жамғарди ҳамда 6-10-поғоналарни забт этди. “Андижон”, “Машъал” ва “Қўқон-1912” клублари бир хил 21 очкога эга бўлган ҳолда 11-13-ўринларда тақсимланди. “Хоразм” 19, “Бухоро” 17 ва “Шўртан” 11 очко билан қуйи ўринларда қайд этилди.

“Пахтакор” жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ўтган 21 та ўйинда 13 та гол уриб, Суперлигада тўпурарга айланиб олди. Унинг ортидан Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”) ва Ҳусан Норчаев (“Насаф”) 12 та тўп билан таъқиб этмоқда.    

Энди 18-21 сентябрь кунлари Суперлиганинг 22-тур ўйинлари бўлиб ўтади.  

18 сентябрь: “Сурхон” – “Машъал”

19 сентябрь: “ОКМК” – “Бунёдкор”, “Шўртан” – “Пахтакор”

20 сентябрь: “Хоразм” – “Қўқон-1912”, “Бухоро” – “Навбаҳор”, “Нефтчи” – “Динамо”

21 сентябрь: “Андижон” – “Сўғдиёна”, “Қизилқум” – “Насаф”.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА