Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СУПЕРЛИГА: “Бухоро” лигани тарк этди, “Андижон” “Нефтчи” билан ўтиш ўйинида майдонга тушади
19:15 / 2020-12-03

Бир неча соат олдин мамлакат миллий чемпионати Суперлигасининг сўнгги тур ўйинлари ниҳоясига етди.

Мусобақа совриндорлари номи аллақачон маълум бўлиб улгурган, бугунги баҳсларда эса фақат лигани тарк этувчи жамоалар тақдирига ойдинлик киритилиши лозим эди.

Бугунга қадар аутсайдерлар орасида “Сурхон”да 17, “Андижон”да 16 ва “Бухоро”да 14 очко мавжуд эди. Булар ичида фақат “Сурхон”нинг имкониятлари бордек туюлганди. 

Биринчидан, жамоага дуранг натижа ҳам кифоя, иккинчидан эса термизликлар рақибларини ўз майдонида қабул қилишаётганди. “Андижон” ва “Бухоро” эса сафарда тўп сураётган, бунинг устига чемпионат етакчиларига қарши майдонга тушаётган эди.

Бир пайтда бошланган ўйинлар натижаларига кўра учала жамоа ҳам рақибларига имкониятларни бой беришди ва ўз ўринларида қолишди.

“Сурхон” “Сўғдиёна”га, “Бухоро” АГМКга, “Андижон” эса “Пахтакор”га мағлубиятга учради. Шу тариқа “Сурхон” Суперлигадаги жойини сақлаб қолди. 

“Андижон” Про-лигада иккинчи ўринни эгаллаган “Нефтчи”га қарши ўтиш ўйинида майдонга тушади. 

“Бухоро” эса ўн бир йилдан сўнг яна қуйи лигага “шўнғиди”. Эсингизда бўлса, бухороликлар 2009 йилги мавсумда олий лигадан тушиб кетган ва келаси йилнинг ўзидаёқ яна кучлилар сафига қайтганди.

26-турда қайд этилган натижалар:

АГМК – БУХОРО - 3:1

Голлар: Ҳусниддин Ғофуров (45+2, 57), Элгужа Григалашвили (88) - Азиз Ибрагимов (15-пен)

ПАХТАКОР – АНДИЖОН - 2:0

Голлар: Драган Черан (32), Жавоҳир Сидиқов (33)

СУРХОН – СЎҒДИЁНА – 1:2

Голлар: Александр Касьян (58) – Санжар Рашидов (8), Шохруз Норхонов (80)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР – 1:1

Голлар: Жасур Азимов (76) – Санжар Қодирқулов (29)

“ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР – 1:1

Голлар: Қувондиқ Рўзиев (75) – Азимжон Аҳмедов (73)

НАСАФ – ЛОКОМОТИВ – 0:0

МАШЪАЛ – МЕТАЛЛУРГ – 1:0

Гол: Ҳумоюн Муртазоев (7).

Якуний жадвал:

1.ПАХТАКОР 65 очко

2.НАСАФ 53

3.АГМК 49

4.БУНЁДКОР 43

5.ҚЎҚОН-1912 42

6.СЎҒДИЁНА 38

7.МЕТАЛЛУРГ36

8.НАВБАҲОР 35

9.ЛОКОМОТИВ 35

10.МАШЪАЛ 29

11.ҚИЗИЛҚУМ 25

12.СУРХОН 17

13.АНДИЖОН 16

14.БУХОРО 14

Мавсум давомида 21та гол урган "Пахтакор" аъзоси Драган Черан кетма-кет иккинчи йил Суперлига тўпурари бўлди. Иккинчи ўринни "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов эгаллади - 17та гол. "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев 16та гол уриб, тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни эгаллади.

Энди навбат Ўзбекистон Кубоги баҳсларига.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА