Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тур учрашувларини "Насаф" — "Бухоро" ўртасидаги ўйин бошлаб беради. Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтадиган ушбу тўқнашув соат 19:00 да старт олади.
Шу ўринда, мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик. Клублар бугунга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 49 маротаба рақобатлашган. Унда “Насаф” 26 маротаба ғалаба қозонган бўлса, 11 та ўйинда дуранг қайд этилган. “Бухоро” эса 12 марта зафар қучган. Бу йилги Суперлига баҳсларининг биринчи даврасида “Насаф” сафарда “Бухоро”ни 3:1 ҳисобида таслим этган.

Айни дамда “Насаф” 43 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, “Бухоро” 17 очко билан 15-ўринда бормоқда.
Шунингдек, Суперлиганинг 21-тури доирасида 11 сентябрь куни Ғузордаги “Марказий” стадионда "Машъал" — "Шўртан" баҳси бўлиб ўтади. 12 сентябрь куни "Навбаҳор" — "Сурхон", "Сўғдиёна" — ОКМК, 13 сентябрда "Пахтакор" — "Нефтчи", "Қўқон-1912" — "Қизилқум", 14 сентябрь куни эса "Бунёдкор" — "Хоразм" ўртасидаги ўйин ўтказилади. Турни 15 сентябрь кунидан ўрин олган "Динамо" — "Андижон" учрашуви якунлаб беради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА