French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига баҳсларининг янги мавсуми стартига бир кун қолди
12:22 / 2026-02-26

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси эртага, 27 февраль куни старт олади ва мусобақанинг илк давраси 4 май кунига қадар давом этади.

16 жамоа иштирокида ўтадиган миллий чемпионатимизнинг илк турини «Бухоро» – «Қўқон-1912» жамоалари баҳси бошлаб беради. Учрашув соат 18:00 да бўлиб ўтади. Шунингдек, 27 февраль куни «Андижон» – «Сўғдиёна» (18:45) ва «Пахтакор» – «Қизилқум» (19:00) клублари ҳам ўзаро куч синашади.

«Пахтакор» клуби бир ярим йиллик танаффусдан кейин яна "Пахтакор" стадионига қайтди ва 2026 йилги мавсум ўйинларини ушбу ўйингоҳда ўтказадиган бўлди.  

28 февраль санасидан ўрин олган учрашувларни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 18:45 да старт оладиган «Нефтчи» ва «Машъал» тўқнашуви бошлаб берса, «Локомотив» – «Сурхон» баҳси 19:00 да, «Динамо» – «Навбаҳор» ўйини соат 19:15 да ташкил этилади.

Биринчи турнинг сўнгги баҳслари 1 март санасида ОКМК – «Бунёдкор» (19:00) ва «Насаф» – «Хоразм» (19:15) жамоалари ўртасида ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА