Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
СУПEРЛИГА: Аутсайдерлар «дербиси»да термизликларнинг қўли баланд келди ёҳуд «Пахтакор» яқин таъқибчисини йирик ҳисобда «тор-мор» этди
14:22 / 2020-11-04

Coca-Cola Суперлигасининг 22-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Етти учрашувнинг иккитасида меҳмонлар, яна шунчасида мезбонларнинг устунлиги кузатилди, уч ўйинда эса ғолиб номи аниқланмади.

«Насаф» ўз майдонида турнир жадвалида тобора ўзига яқинлашиб келаётган «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилди ва тўпурарликка даъво қилаётган Бобур Абдиҳолиқовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. «Насаф» билан иккинчи ўрин учун «қувлашмачоқ» ўйнаётган АГМКнинг «Пахтакор»га йирик ҳисобда енгилиши қаршиликларнинг имкониятларини янада оширди. Эндиликда «Насаф» АГМКдан тўрт очкога олдинлаб кетди. Лекин биринчи поғонадаги «Пахтакор» билан орадаги фарқ катта – ўн очко. Бунинг устига «Пахтакор»нинг «Бунёдкор» билан қолдирилган ўйини ҳам бор. Мабодо эртага бўлиб ўтадиган ушбу учрашувда «шерлар» ғалаба қозонгудек бўлса бу йилги чемпионлик масаласи ҳал бўлади. Гарчи олдинда тўрт тур ўйинлари қолган бўлсада «Пахтакор» энг яқин таъқибчиси «Насаф»ни ўн уч очкога ортда қолдирган ҳисобланади. «Насаф» сўнгги тўрт турда юз фоиз очко ишлаган тақдирда ҳам «Пахтакор»га ета олмайди. Демак, эртанги ўйин кўп масалаларга ойдинлик киритади...

Ўртамиёна ҳисобланган жамоалар ўртасидаги аксарият ўйинларда дуранг натижа қайд этилди. Аутсайдерлар «сафида» бўлган «Сурхон» ва «Андижон» жамоалари ўртасидаги баҳсда майдон эгалари зафар қучишди. Абдуқаҳҳор Хожиакбарнинг 77-дақиқада киритган голи учрашув тақдирини ҳал этди ва жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўринларини алмаштиришга хизмат қилди. Турнинг яна бир қизиқарли ўйини «Пахтакор» стадионида кузатилди. Бу ерда «Бунёдкор» «Бухоро» жамоасини қабул қилди. Ҳали совринли ўринлардан умидини узмаган «қалдирғочлар» турнир жадвалида энг охирги ўриндаги «Бухоро»ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олмадилар. Энг қизиғи, ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ Шаҳбоз Эркиновнинг голи эвазига ҳисобни очган «майдон эгалари» 90 дақиқа давомида рақиб дарвозасини бошқа ишғол эта олмадилар, аксинча, учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида бухороликлар ҳужумчиси Иззатилла Абдуллаев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ғалабага тенг дуранг натижага ҳисса қўшди...

22-тур

НАСАФ – ҚЎҚОН-1912 - 1:0

Гол: Бобир Абдиҳолиқов (54)

СУРХОН – АНДИЖОН - 1:0

Гол: Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (77)

АГМК – ПАХТАКОР - 0:6

Голлар: Ёван Жокич (45+1, ўз дарв.) - Жалолиддин Машарипов (24), Достонбек Ҳамдамов (32, 71), Игор Сергеев (43), Драган Черан (60)

МАШЪАЛ – ЛОКОМОТИВ - 0:0

БУНЁДКОР – БУХОРО - 1:1

Голлар: Шахбоз Эркинов (1) - Иззатилла Абдуллаев (90+2)

ҚИЗИЛҚУМ – НАВБАҲОР - 0:2

Голлар: Азиз Турғунбоев (36, 62)

СЎҒДИЁНА – МEТАЛЛУРГ - 0:0

22-турдан кейин турнир жадвалини бошқараётган «Пахтакор»да 56, қуйидан биринчи ўринни «эгаллаб турган» «Бухоро»да 12 очко мавжуд.

1. Пахтакор 56 очко

2. Насаф 46

3. АГМК 42

4. Қўқон-1912 38

5. Бунёдкор 33

6. Металлург 33

7. Сўғдиёна 31

8. Навбаҳор 30

9. Локомотив 28

10. Машъал 20

11. Қизилқум 19

12. Сурхон 16

13. Андижон 13

14. Бухоро 12.

Тўпурарлар:

Драган Черан («Пахтакор») - 48

Бобур Абдухолиқов («Насаф») - 16

Игор Сергеев («Пахтакор») - 15.

Шу тариқа эртага «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги 18-турнинг қолдирилган учрашувидан сўнг Суперлига жамоалари қисқа танаффусга чиқади. 23-тур ўйинлари эса 19-20 ноябрь кунларига белгиланган.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА