Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Суперлига – 2025” бугун ўз якунига етади
10:04 / 2025-11-30

Бугун, 30 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида жорий йилги мавсумнинг сўнгги ўйилари бўлиб ўтади. Унда “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”, “Хоразм” – “Нефтчи”, “Бунёдкор” – “Андижон”, “Бухоро” – “Сурхон” ва OKMK – “Машъал” учрашувига гувоҳ бўламиз. Барча учрашувлар соат 15:00да старт олади.

Маълумот учун, Тошкентдаги “Олимпия” стадионида ўтказиладиган “Бунёдкор” ва “Андижон” клублари шу кунга қадар 29 маротаба тўқнаш келган. Унда “Бунёдкор” 22, “Андижон”да эса бир маротаба ғалаба қозонган бўлса, қолган 6 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 57\14 пойтахт клуби фойдасига. Бу йилги мавсумда Андижонда ўтказилган учрашувда меҳмонлар 0:2 ҳисобида устун келган. Айни дамда “Бунёдкор” 49 очко тўплаб, лигада 5-ўриндан жой олган. “Андижон” эса 32 очко билан 11-поғонадан ўрин олган.

“Машъал” ва ОКМК жамоалари миллий чемпионатимизда жами 23 марта рақобатлашган бўлиб, уларда ОКМК 9 бора зафар қучган ва 4 та дуранг қайд этган. “Машъал” эса 10 та баҳсни ўз фойдасига ҳал этган. Ҳозирда ОКМК 45 очко, “Машъал” эса 30 очко билан лига жадвалининг 6-13 ўринларида бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА