Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури доирасида «Бунёдкор» ўз майдонида Муборакнинг «Машъал» жамоасини қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, марказий учрашувда амалдаги чемпион «Пахтакор» Қаршида камбек уюштириб, «Насаф»ни мағлуб этди.
[gallery-1489]
Рўзиқул Бердиев шогирдлари 35-дақиқада Шоҳмалик Комилов, 61-дақиқада эса Шокир Йўлдошевнинг голи эвазига ишончли ҳисобда ғалаба қозонаётганига қарамай, меҳмонлар 15 дақиқа орасида учта гол киритиб, ғалабани илиб кетишди. 72-дақиқада Сардор Собирхўжаев ишлаган пенальтини Сардор Рашидов голга айлантирган бўлса, 80-дақиқада Акмал Мозговой автогол эвазига ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 2:2.
87-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Иброҳимхалил Йўлдошев катта саҳнага чиқди. Чап қанот ҳимоячиси жарима майдонига ёриб кириб, чап оёқда Неъматов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди – 2:3.
Якунда ушбу гол «Пахтакор»га мавсумдаги энг муҳим ғалабалардан бирини келтирди.
Суперлига
1-тур.
10 март
«Насаф» - «Пахтакор» - 2:3
Қарши, «Марказий» стадион.
Голлар: Шоҳмалик Комилов 35, Шокир Йўлдошев 61 - Сардор Рашидов 72, Акмал Мозговой 80, автогол, Иброҳимхалил Йўлдошев 87.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 14.Шокир Йўлдошев, 15.Жўрабек Маннонов, 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 50.Шохмалик Комилов (20.Суҳроб Нуруллоев, 81), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 70), 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 46), 9.Эрен Дердийўқ, 10.Драган Черан (19.Шароф Муҳитдинов, 66), 11.Егор Кримес, 21.Аброрбек Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев.
Шунингдек, пойтахтнинг бошқа бир клуби «Бунёдкор» ҳам воҳа жамоасини қабул қилиб кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. Мавсумни янги мураббий қўл остида бошлаган «қалдирғочлар» меҳмонларни Иброҳим Томиванинг голи эвазига мағлуб этишди.
Бунёдкор — Машъал 1:0
«Бунёдкор» стадиони
Гол: Иброҳим Томива (49).
«Бунёдкор»: 1. Равшан Ягудин, 4. Даврон Эргашев, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 8. Санжар Рашидов (9. Фарруҳ Икромов, 77), 10. Хуршид Ғиёсов, 13. Лутфулла Тўраев, 17. Одил Абдураҳмонов (34. Суҳроб Иззатов, 90+1), 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев, 30. Абдулла Абдуллаев, 49. Иброҳим Томива (22. Шаҳбоз Эркинов, 80).
«Машъал»: 1. Ботир Носиров, 2. Зафар Акрамов (18. Аббос Шодмонов, 87), 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеани Ифеани, 9. Дониёр Усмонов (21. Укеме Уилямс, 55), 10. Ҳумоюн Муртазоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев (20. Худоёрхон Саъдуллаев, 73), 19. Сардор Абдураимов, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуруллаев, 27. Муҳаммад Йўлдошев.
Четлатиш: Муҳаммад Йўлдошев (82).
Маълумот ўрнида, амалдаги чемпион «Пахтакор» Самарқанддаги Суперкубок баҳсидан кейин 4 кун ичида иккинчи марта «Насаф»ни аламли тарзда мағлуб этди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА