Суперлига 2-тури доирасида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси пойтахтда «Локомотив»ни мағлуб этиб, чемпионатдаги дастлабки ғалабасига эришди.
Ўйиннинг 13-дақиқасида VAR орқали белгиланган пенальтини Азимжон Аҳмедов голга айлантирди. Ғулом Ҳайдар Ғуломов 36-дақиқада яна VAR орқали 11 метрлик нуқта кўрсатилгач, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
73-дақиқада навоийлик ҳакам Зокир Қодиров ўйинда учинчи марта VARга мурожаат қилиб, учинчи пенальтини белгилади. Аммо Аҳмедовнинг бу сафарги зарбасини Илёсов қайтариб қолди.
[gallery-1554]
75-дақиқага келиб захирадан майдонга тушган тожикистонлик яримҳимоячи Эҳсони Панчшанбе кучли зарбаси билан «Навбаҳор»га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди – 1:2.
«Навбаҳор» Виктор Жалилов бошчилигидаги дастлабки ўйинда мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритган бўлса, «Локомотив» кетма-кет иккинчи мағлубиятни тан олди.
Суперлига, 2-тур.
«Локомотив» - «Навбаҳор» - 1:2
Ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Голлар: Ғулом Ҳайдар Ғуломов 36, пенальтидан - Азим Аҳмедов 13 пенальтидан, Эҳсони Панчшанбе 75.
«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов 3.Ислом Қобилов, 4.Дилшод Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Ислом Рашидхонов, 75), 8.Жавоҳир Сидиқов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев, 63), 17.Санжар Қодирқулов, 21.Ғуломҳайдар Ғуломов, 22.Диэго Барданка, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Диёр Туропов (14.Азизбек Амонов, 63).
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов (70.Аббос Ғуломов, 85), 18.Баҳром Абдураҳимов (17.Эҳсони Панчшанбе, 63), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 25.Шохруҳ Маҳмудҳожиев (88.Славиша Стоянович, 67), 67.Марко Путинчанин.
Амалга оширилмаган пенальти: Азим Аҳмедов, 73 (дарвозабон).
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА