Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар тасдиқланди
15:45 / 2022-09-07

Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди.

Унга кўра, абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат биринчи йўналишга қилиши мумкин.

Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Абитуриентлар kontrakt.edu.uz сайтига кириб, ариза қолдиришлари мумкин.

ЎзА