French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий йўлдош интернетини жорий этиш бўйича янги қадам
09:34 / 2025-12-12

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Amazon Leo компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда мамлакатда сунъий йўлдош интернет хизматларини жорий этиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда Рақамли технологиялар вазирлиги ва Amazon Leo ўртасида аввал имзоланган ўзаро англашув меморандумига мувофиқ, Ўзбекистонда сунъий йўлдош интернет инфратузилмасини жорий этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Аҳоли учун хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, илғор технологияларни татбиқ этиш ва телекоммуникация бозорида уланиш имкониятларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, маҳаллий бизнеслар учун имкониятлар ҳамда унинг узоқ муддатли барқарорлиги юзасидан фикр алмашилди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА