Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллектга асосланган юридик хизмат муҳитини яратишга оид лойиҳага 14,5 миллион доллар йўналтирилади
13:25 / 2025-10-16

Адлия вазирлигига Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИСА) экспертларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Адлия вазири ўринбосари Н.Муҳаммадиев билан учрашувда КОИСА билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Сунъий интеллектга асосланган юридик хизмат муҳитини яратиш ва Корея – Ўзбекистон ҳуқуқ марказини ташкил этиш” лойиҳаси ҳақида фикр алмашилди. 

Қиймати 14,5 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа Ўзбекистон ҳуқуқ тизими тарихидаги стратегик ташаббуслардан бири эканлиги қайд этилди.

Мазкур лойиҳа нафақат замонавий рақамли юридик инфратузилмани, балки сунъий интеллект технологияларига асосланган юридик хизматларни ривожлантириш, аҳолига қулай ва тезкор ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизини йўлга қўйишга йўналтирилган.

Учрашувда КОИСА экспертлари билан сунъий интеллект вa ахборот технологияларини ҳуқуқий тартибга солиш ҳолати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда сунъий интеллектдан фойдаланиш, ҳуқуқий ахборотни аҳолига етказиш, ушбу соҳани рақамлаштириш, жумладан, Lex.uz қонунчилик маълумотлари миллий базаси имкониятлари, ахборот технологияларини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда қонун ижодкорлиги фаолиятида сунъий интеллект вa ахборот технологияларни қўллаш соҳасидаги мутахассислар ҳамда махсус жиҳозларга бўлган эҳтиёжлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилиши режалаштирилаётган Корея – Ўзбекистон ҳуқуқ маркази икки давлат ўртасида ҳуқуқий билим ва тажриба алмашинуви марказига айланиши ҳамда ушбу марказ Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети вa Корея ҳамкор ташкилотлари ўртасида узвий алоқаларни мустаҳкамлаб, янги таълим дастурлари, қўшма тадқиқотлар, семинар ва конференциялар учун кенг имкониятлар яратиши алоҳида таъкидланди.

Н.Абдураимова, ЎзА