French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллектда ахлоқ масаласи: Келажакни ким бошқаради?
10:31 / 2025-11-05

Рақамли трансформация жараёни мислсиз жадаллашган ҳозирги даврда сунъий интеллект (AI) нафақат технологик тараққиётнинг бош омилига айланди, балки глобал иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий тизимларни тубдан ўзгартираётган стратегик феномен сифатида майдонга чиқмоқда.

Дунё мамлакатлари, трансмиллий корпорациялар ва илмий марказлар AI имкониятидан самарали фойдаланишга интиларкан, ушбу жараён билан боғлиқ ахлоқий ва ҳуқуқий масалалар долзарб кун тартибига кўтарилмоқда.

Бугун сунъий интеллект тиббиёт, таълим, молия, хавфсизлик, медиа ва бошқарув соҳаларида кенг қўлланмоқда. Шу аснода алгоритмнинг ўзини ўзи такомиллаштириш хусусияти, маълумот ҳажми кескин ошиши ва кибернетика назоратининг янги шакллари пайдо бўлиши шахсий ҳаёт дахлсизлиги, ахборот хавфсизлиги, масъулият ва инсон ҳуқуқи билан боғлиқ қатор мураккаб саволларни юзага чиқармоқда.

AI асосида қарор қабул қилиш жараёнида шаффофлик етишмаслиги, камситилиш хавфи мавжудлиги, интеллектуал мулк ҳуқуқи ва алгоритмик адолатни таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, иқтисодий ва ижтимоий бошқарувнинг сунъий интеллектга таянган янги услублари шаклланиши жамият ва давлат тизимида “инсон – машина – қонун” муносабати қайта кўриб чиқилишини тақозо этмоқда.

Мамлакатлар айни йўналишда изчил меъёрий-ҳуқуқий ислоҳот амалга оширмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ҳам рақамли сиёсат ва ахборот хавфсизлиги концепцияси орқали AI бошқарувига доир ёндашувни такомиллаштирмоқда.

ЎзА мухбири бу борадаги халқаро тажриба ҳамда миллий тартибга солиш механизми ҳақида фикр алмашиш, муаммолар ечимига доир ёндашувларни таҳлил қилиш мақсадида эксперт Бобур Иззатуллаев билан суҳбатлашди. Мазкур мулоқот AI тараққиётининг жамиятга таъсирини чуқурроқ англаш, шунингдек замонавий ахборот технологияларин кундалик турмушга масъулият билан татбиқ этилиши бўйича муҳим тавсиялар беради, деган умиддамиз.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tJ0hHBNkKZs" title="Sun’iy intellektda axloq masalasi: Kelajakni kim boshqaradi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё,

Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА