Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект ва янги ўқув модели
09:54 / 2025-12-05

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Жанубий Кореянинг сунъий интеллектни ўқитишга асосланган ENOZ таълим муассасаси директори Парк Чанг Ҳонг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Корея давлатида мактаб таълим тизимида сунъий интеллектни жорий этилган мактаблар тажрибаси ўрганилиб, вилоятдаги мактабларга жорий этиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди. 

Мулоқот давомида ENOZ таълим муассасасининг контент тайёрлаш бўйича ўринбосари Heo Seung Won Бухоро вилоятидаги мактабларга сунъий интеллектни жорий қилиш юзасидан тақдимот ўтказди.

Таъкидланганидек, Бухоро шаҳридаги 42-умумтаълим мактаби учун таклиф этилаётган ўқув модели уч асосий босқичдан иборат: ўқитувчилар учун 3 ойли тайёрлов курси, ўқувчилар учун 3 ойли умумий технологик курс ҳамда 1 ойли махсус клуб дастури. Ўқув курсини тугатган ўқитувчилар туман-шаҳарлардаги ўқитувчиларни каскад усулида тайёрлайди. Клуб доирасида Python, LUA, IoT, робототехника ва 3D ўйин яратиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.

Ғиждувон туманидаги мактаблар учун эса интенсив IТ-клуб модели таклиф этилган бўлиб, унда кодлаш, VR, робототехника, веб-дастурлаш ва генератив AI бўйича қисқа модуллар жой олган. Бу ҳудудларда AI компетенцияларини тез шакллантиришга хизмат қилади.

Ушбу харажатлар AI асослари, Python/ HTML, LUA/ Roblox, VR, IoT, веб-дизайн ва мультимедиа бўйича машғулотларни қамраб олади. Тренинг харажатлари ENOZ томонидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.

Амалга ошириш босқичлари сентябрь – октябрь ойларида тайёргарлик ва жиҳозлаш, ноябрда ўқитувчи ва ўқувчи курслари, декабрда Корея билан тажриба алмашинуви билан якунланади. Натижада ўқувчилар AI орқали расм, видео, мусиқа, 3D лойиҳалар ва VR ўйинлари яратиш қобилиятига эга бўлади, мактаблар эса ҳудудий АI марказига айлантирилади.

Ботир Зарипов мазкур лойиҳа барча йўналишлар, хусусан, мактаб таълими учун ҳам жуда муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади ва бундай рақамли таълимни жорий этишни қўллаб- қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Лойиҳа доирасида Бухоро шаҳридаги 42-умумтаълим мактабида таянч мактаби ташкил этилиши, таянч мактабда ENOZ  таълим муассасаси билан ҳамкорликда тренер-ўқувчи ва тренер-ўқитувчилар тайёрланиши юзасидан келишувга эришилди.

Келишувга кўра, ENOZ таълим муассасасининг тренер-ўқитувчилари белгиланган ўқув-дастурлар асосида таянч мактабда 2-4 ойлик ўқув ва амалий машғулотлар ташкил этади.

Маълумот учун, Бухоро шаҳридаги 42-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби Жанубий Корея таълим муассасалари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Бу ерда етти йилдирки, ўқувчиларга корейс тилидан ҳам сабоқ берилади. Қолаверса, мазкур таълим масканида ва Ғиждувон туманидаги мактабларда ENOZ  таълим муассасаси билан ҳамкорликда AI–ICT ўқув хоналари ҳамда қисқа муддатли амалий дастурлар ишлаб чиқилган. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.