English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект ва рақобатда Европа тажрибаси (+видео)
17:48 / 2025-12-23

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси German Sparkassenstiftung ҳамда Германия ҳамкорлиги ташкилотлари билан “Сунъий интеллектни бошқариш: тартибга солиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича Европа Иттифоқи қонунчилиги ва глобал стратегиялар” мавзусида халқаро семинар ташкил қилди.

Семинарда Германия, Франция ва бошқа давлатлардан етакчи хорижий экспертлар иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Марказий банк  вакиллари  қатнашди.

Тадбирни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев ва German Sparkassenstifung (Германия) ташкилотининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат йўналиши раҳбари Лия Граубергерлар кириш сўзи билан очиб берди. Мамлакатимизда рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рақобат ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича энг илғор жаҳон тажрибаларини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида сунъий интеллектни қўллаш амалиётини жорий қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Франциялик халқаро эксперт Оливиэр Проуст Европа Иттифоқининг рақамли сиёсати,  сунъий интеллектдан фойдаланишда тақиқланган амалиётлар ҳамда айрим сунъий интеллект тизимларига нисбатан белгиланган шаффофлик ва бошқа талаблар ҳақида маълумотлар берди.

Шунингдек, Европа Иттифоқи тажрибаси асосида мазкур ёндашувларни Ўзбекистонда жорий этиш ва такомиллаштириш, шу орқали сунъий интеллект соҳасида инновацияларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

<iframe width="1415" height="796" src="https://www.youtube.com/embed/VrMnXD7tzYw" title="Sun’iy intellekt va raqobatda Yevropa tajribasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова,  

Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА