Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект соҳасида илмий фаолият ва кадрлар салоҳияти муҳим
17:06 / 2025-11-21

Мамлакатимизда кибернетика ва сунъий интеллектни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда соҳадаги илмий фаолиятни ривожлантириш, инновацион ечимлар ва тадқиқотларнинг аҳамиятини ошириш янада муҳим.

Рақамли технологиялар вазирлигида бўлиб ўтган “Кибернетика – замонавий сунъий интеллект пойдевори” мавзусидаги тадбир айни йўналишдаги масалаларга бағишланди.

Тадбир аввалида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов  кибернетиканинг илм-фан ривожидаги аҳамияти, устоз ва олимлар изланишлари, сунъий интеллект соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг ўрнини мустаҳкамлаш борасида фикр билдирди.

Дарҳақиқат, соҳада кадрлар тайёрлашни кучайтириш, долзарб мавзуларда тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш бугунги давр талабидир.

Тадбир давомида рақамли технологиялар вазири томонидан кибернетика соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган 10 дан зиёд олим тақдирланди.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти директори А.Қодиров ҳам сўзга чиқиб, соҳанинг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари хусусида гапирди.

Иштирокчилар кибернетика ва сунъий интеллект соҳаларининг тараққиёти, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

М.ҲОЖИАКБАРОВА, ЎзА