English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сунъий буйрак” аппаратлари сони 10 тага етди
19:28 / 2020-05-13

Буйрак етишмовчилиги касаллиги билан касалланган беморларни даволаш, соғлом ҳаётга қайтариш бугуннинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.


Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 6 миллиард 432 миллион 816 минг сўмлик Германияда ишлаб чиқарилган, энг сўнгги русумдаги “Model “Dialog ~B. BRAUN”, яъни – 4 дона “Сунъий буйрак” аппаратлари олиб келинди.

Буйрак етишмовчилиги касаллиги билан касалланган беморларни даволаш, соғлом ҳаётга қайтариш бугуннинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу келтирилган “сунъий буйрак“ аппаратлари вилоятдаги ўткир буйрак етишмовчилиги касаллиги билан оғриган беморларни даволашда ва уларни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Сунъий буйрак-6.jpg

– Буйрак етишмовчилиги касаллиги билан оғриган беморларда асосан буйрак фаолиятининг пасайиш синдроми кузатилади, – дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, жарроҳ Зоҳид Эркабоев. – Бу касаллик тўсатдан, яъни ўткир ёки секин-аста, яъни сурункали тарзда ҳам рўй бериши мумкин. 

Кўп қон йўқотиш, механик шикастланиш туфайли қон босимининг пасайиб кетиши, беморнинг қон гуруҳига мос келмайдиган қон қуйилиши, электр токи уриши, ҳомилани септик йўл билан олдириш, дорилар ва бошқа металл тузларидан заҳарланиш оқибатларида буйрак паренхимаси шикастланади. 

Сунъий буйрак-5.jpg

Шикастланиш натижасида пешоб йўли ўсма ёки буйракда йиғилган тош(туз)нинг кўчиши оқибатида беркилиб қолади. Оқибатда беморнинг иккала буйраги ҳам зарарланиб, ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиш ҳолати тиббиётда кўп кузатилган.

Бундай ҳолларда, беморга ўткир буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилиб, зудлик билан жарроҳлик столига ётқазилади. Ана шундай вазиятда беморнинг бирдан бир даволаш усули бу – Model “Dialog ~B. BRAUN”, яъни “Сунъий буйрак” аппарати орқали амалга оширишдир. Бемор ушбу аппаратга уланиб қони тозаланади, кислота-ишқор, сув-туз алмашинуви амалга оширилиб бир маромга келтирилади.

Сунъий буйрак-3.jpg

Сўнгра сурункали равишда парҳез ва дори-дармонлар қўлланилади, гемодиализ ўтказилади. Беморга бу муолажани бошлаш кечиккан тақдирда, унга соғлом буйрак кўчириб ўтказилишига тўғри келиш эҳтимоли юзага келиши ҳам мумкин.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига келтирилган ва ўткир буйрак етишмовчилиги касаллиги билан касалланган беморларни даволашда қўлланилаётган “Model “Dialog ~B. BRAUN” аппаратлари сони энди 10 донани ташкил этмоқда.

Сунъий буйрак-2.jpg