Сунак Британия бош вазирлигига бўлиб ўтаётган сайловнинг учинчи босқичида етакчи бўлди
Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак мамлакат бош вазирлигига бўлиб ўтган сайловнинг учинчи турида энг кўп овозга эга бўлди, деб баёнот берди Консерватив партияга раҳбарлик қилаётган қўмита раиси Грэм Брейди.
Тўртинчи босқичга номзодлардан 115 та овоз билан Сунак, 82 та овоз билан халқаро савдо вазири ўринбосари Пенни Мордонт, 71 та овоз билан ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ва 58 та овоз билан хотин-қизлар ишлари ва қонун устуворлиги бўйича вазирнинг собиқ ўринбосари Кеми Баденок ўта олган.
Умуман, бош вазирлик ва Консерватив партиясининг раислиги учун парламентнинг 11 нафар аъзоси сайловда иштирок этиш хоҳишини билдирганди. Уларнинг етти нафари дастлабки босқичда ўйиндан чиқиб кетди.
Кейинги босқичлар иккита номзод қолмагунича давом этади ва ҳар гал энг кам овоз олган номзод мусобақадан чиқиб кетади. Шундан кейин қолган икки “финалистни” партиянинг барча аъзоси сайлайди. Овоз бериш почта орқали амалга оширилади.