Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сумо: Ёш спортчимиз Япония турнирида совриндор бўлди
10:26 / 2026-02-10

Япония пойтахти Токио шаҳрида сумо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик ёш спортчи илк бор иштирок этишига қарамасдан совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

20 дан ортиқ давлатнинг 1300 нафарга яқин ёш сумо спорт усталари қатнашган халқаро турнирда Ўзбекистон сумо федерацияси раиси Камол Усмонов бошчилигидаги 6 нафар ўсмир спортчимиз ўз йўналишларидаги баҳсларда майдонга чиқди.

Сумо билан шуғулланишни яқинда бошлаган истеъдодли ёш спортчимиз Ҳусниддин Ҳусанов Мўғулистон, Исроил, Эстония, Япония каби мамлакат вакиллари билан кечган шиддатли беллашувларда ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этди.

Ярим финал остонасида Ҳ.Ҳусанов япониялик тажрибали сумочига йўл берди. 3-ўрин учун курашда эса ҳамюртимизнинг қўли баланд келди ва нуфузли мусобақанинг бронза медалига эга чиқди.

Айтиш лозим, мамлакатимизда яратилаётган шарт-шароитлар туфайли Ҳусниддин тимсолида ҳар қандай спорт турида ўз истеъдоди ва маҳоратини кўрсатишга қодир ёшларимиз сафи йилдан йилга ортиб бормоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА