Сулаймонов Илёсхўжа Абдирасул ўғлининг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўзгармас коэффициентли субдиффузия тенгламалари учун тўғри ва тескари масалалар” мавзусида
Сулаймонов Илёсхўжа Абдирасул ўғлининг 01.01.02 – “Дифференциал тенгламалар ва математик физика” ихтисослиги бўйича “Ўзгармас коэффициентли субдиффузия тенгламалари учун тўғри ва тескари масалалар” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси В.И.Романовский номидаги Математика институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.FM.11.01.M рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 10 февраль куни соат 16:00 даги онлайн мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси 9-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти.
Тел.: (99871) 207-91-40
e-mail: uzbmath@umail.uz