Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даври фаолияти таҳлили, муаммо ва ечимларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзагросуғурта” АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
АЖнинг Юридик департаменти директори Беҳзод Содиқовнинг айтишича, Компания корпоратив мижозларга мол-мулк суғуртаси, гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш, қурилиш таваккалчилигини суғурталаш, автотранспорт воситаларини комлекс суғурталаш, умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш каби суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда.
Жамият халқаро қайта суғурта бозорига фаол кириб бориши натижасида жаҳоннинг йирик суғурта компаниялари ва қайта суғурталаш брокерлари билан қайта суғурта доирасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйган бўлиб, эътиборлиси, ушбу компаниялар дунёдаги энг йирик суғурта бозори Буюк Британиянинг Lloyd’s қайта суғурта бозори брокерлари ҳисобланади.
Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига мутасаддилар томонидан жавоб берилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tXOA7_oPUG8" title="Суғурта хизматлари сифати ва қамрови кенгаймоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Ў. Алимов, Д. Якубов (видео) ЎзА