Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси ўз фаолияти тарихида илк бор халқаро майдонга чиқмоқда!
17:22 / 2025-09-03

Олмаотада IFIGS суғурта кафолати тизимлари XII халқаро форуми ва Европа, Осиё, Шимолий Америка, Яқин Шарқ ҳамда Африканинг 26 мамлакатидан иштирокчиларни жамлаган Қозоғистон суғурта форуми - KIF 2025 ўтказилди.

Ушбу кун Жамғарма учун ривожланишнинг янги босқичини бошлаб берди: Жамғармага Халқаро IFIGS уюшмасига аъзолик сертификати расман топширилди ва унинг тўлақонли аъзолиги тасдиқланди!

Алоҳида таъкидлаш жоизки, МДҲ давлатлари орасида IFIGS’нинг тўлақонли аъзолари сифатида бугунги кунда фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон иштирок этмоқда. Бу эса мазкур икки мамлакатнинг халқаро суғурта тўловлари кафолатига оид касбий ҳамжамиятда ортиб бораётган ўрнини кўрсатиб бермоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон суғурта бозорига бағишланган тақдимот намойиш этилди. Унда соҳанинг асосий ривожланиш тенденциялари, амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, суғурталанган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тармоқнинг рақамли трансформацияси йўналишидаги устувор вазифалар ёритиб берилди. "Жамғарма - давлатнинг инсонга ғамхўрлиги рамзидир: қийин дақиқаларда  ёрдам унинг қонуний ҳуқуқи сифатида келишига ҳар бир фуқаро ишонч ҳосил қилиши мумкин. Ушбу тамойил ижтимоий кафолатлар ва фуқароларнинг ишончи барқарор тараққиётнинг пойдеворига айланган мамлакат - Янги Ўзбекистон руҳини ифодалайди», - дея таъкидлади Жамғарма директори Ёрмат Мирзаев.

IFIGSга аъзо мамлакатлар делегациялари фаол ҳамкорликка тайёрлигини билдирдилар ҳамда Жамғарманинг халқаро билим ва амалий тажриба алмашишни ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватладилар.  

IFIGSга қўшилиш жаҳон суғурта ҳамжамиятига интегратсиялашиш ва Ўзбекистонда суғурта ҳимоясининг замонавий стандартларини илгари суриш йўлидаги қадамдир.

Қисқача маълумот: IFIGS (Суғурта кафолати тизимлари халқаро форуми) - суғурта кафолатлари ва компенсация тўловларини таъминловчи ташкилотларнинг халқаро уюшмасидир. Форум Европа, Осиё, Шимолий Америка, Яқин Шарқ ва Африканинг 26 мамлакатидан аъзоларни ўз ичига олади ҳамда тажриба алмашиш ва суғурта қилдирувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш учун асосий майдон сифатида хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида