Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суғурта фаолияти билан боғлиқ қандай янгиликлар жорий этиляпти?
17:19 / 2020-12-11

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Қонун лойиҳаси юзасидан Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинхўжаев маъруза қилди.  

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасининг асосий ғояси суғурта фаолиятини тартибга солиш, соҳага халқаро стандартларни изчил жорий этиш орқали суғурта фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган. Шунингдек, лойиҳа суғурта соҳасидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасида суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (суғурта ташкилотлари, суғурта брокерлари, аджастерлар, ассистанслар, актуарийлар, сюрвейерлари) ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси билан эндиликда ихтиёрий суғурта шартномаларини тузишда суғурта суммасидан шартсиз франшизани қўллаш бир фоизгача, шартли франшизани қўллаш эса икки фоизигача йўл қўйилади. Тўлиқ бўлмаган мол-мулк суғуртасида франшиза қўллашга йўл қўйилмайди.

Ҳар томонлама пишиқ-пухта ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси суғурта соҳасида тажрибадан ўтган миллий амалиёт ва халқаро тамойилларга асослангани билан аҳамиятлидир.

Мажлисда қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан биринчи ўқишда қабул қилнди.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА