Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суғоришда сув исрофини камайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
12:27 / 2026-03-06

2026 йил 5 март куни “Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналларни реконструкция қилиш ва бетонлаштириш мақсад қилинган.

Бунда йилига ўртача 206 миллион метр куб сув ресурслари ҳамда 26 миллион киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш, суғориладиган 158,4 минг гектар ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш белгиланди.

Суғориш тармоқларини таъмирлаш (бетонлаштириш) ишлари биринчи навбатда, “бир канал – бир тизим” тамойили асосида аввал бетонлаштирилган ёки бетонлаштириш бошланган каналлардан сув олувчи тармоқларда амалга оширилиши таъминланади.

ЎзА