Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суғориш мавсуми учун 31,5 миллиард куб метр сув лимити тасдиқланган
17:07 / 2024-08-09

Жорий йил суғориш мавсуми учун манбалардан жами 31,5 миллиард куб метр, шундан қишлоқ хўжалиги экинларига 28,2 миллиард куб метр сув олиш лимити тасдиқланган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Назиров маълум қилди. 

Қайд этилишича, бугунги кунда республика бўйича бир гектар экин майдонини анъанавий усулда суғориш учун йилига ўртача 10-11 минг куб метр сув сарфланмоқда, яъни ривожланган мамлакатларга нисбатан 2-3 баравар кўп. 

Туркия давлатининг тегишли компанияси билан “Tarteksan” технологиясини синовдан ўтказиш бўйича Бўка туманидаги “Шукрулло ясмина агро” фермер хўжалигининг 12 гектар пахта майдонида тажриба участкаси ташкил қилинди. 

“Tarteksan” – суғориш тизими қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун талаб этиладиган ўғит тури, миқдори ҳамда сув ресурслари меъёрини тупроқ таркибидан келиб чиқиб, инсон омилисиз автоматик аниқлаш имконини берувчи қурилма ҳисобланади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА