Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
2022 йилнинг 1 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ ва “Барки Точик” ОАХК ўртасида
шартнома имзоланди.
Унга кўра, жорий йилнинг апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Республикасидан электр энергиясини импорт қилиш кўзда тутилган.
Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, мамлакатимизга Тожикистондан электр энергияси импорт амалиёти амалга оширилмоқда.
Юртимизда энергетика ҳамда сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш муҳим масалалардан бири. Шу сабабли, 2018 йилдан бошлаб мамлакатимиз суғориш мавсумида электр энергияси импорт қилинмоқда.
Ўз навбатида, бу амалиёт табиий газ ва ёқилғи маҳсулотларини тежаш ҳамда иссиқлик электр станцияларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун таъмирлаш ишларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
ЎзА