French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
14:56 / 2025-07-02

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий ва манзилли дастурларни шакллантириш, кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш тартиби; 

дастурларга киритилган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш тартиби;

тугалланган объектларда ишларни қабул қилиб олиш тартиби белгилаб берилган. 

Мазкур низом суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, тизимли таъмирлаш ва тиклаш дастурларини шакллантириш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш тартибини белгилайди. 

Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади. 

Мелиоратив объектларни тизимли таъмирлаш ва тиклаш (мелиоратив объектларнинг лойиҳавий параметрларини таъминлаш, шунингдек, ҳар хил чўкиндилар, ўсимлик ва буталардан тозалаш, ён қияликлардаги емирилишларни тиклаш, ювиш, иншоотларни ва ўрнатилган қурилмаларни таъмирлашга мўлжалланган ишлар) лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли йиғилиши баёни билан тасдиқланадиган манзилли дастур асосида амалга оширилади. 

Манзилли дастурга ҳудудлардаги мелиоратив объектларнинг (шу жумладан, кластер, фермер хўжаликлари ҳамда туман марказлари ва шаҳарлар ҳудудидан ўтган коллектор-дренаж тармоқлари) техник ҳолатини яхшилашни назарда тутувчи тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари киритилади.

ЎзА